ДХХ Самарқандда 26 кг наркотик модданинг ноқонуний айланмасига чек қўйди
Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 26 кг наркотик модданинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Видеодан кадр
ДХХ хабарига кўра, Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи “ўзбек-тожик” давлат чегараси яқинида номаълум шахслар томонидан қолдириб кетилган 20 кг 3 гр “опий” ва 6 кг 5 гр “гашиш” гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 246- ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Қайд этилишича, ушбу гиёҳвандлик воситалари эгаларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Мавзуга оид

22:00 / 05.07.2025
«Самарқанд қоғози» географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

08:25 / 05.07.2025
Самарқандда инспекция бош мутахассиси пора билан қўлга тушди

11:37 / 04.07.2025
Самарқанд нўхатшўраги географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилди

12:13 / 03.07.2025