Тоғ-кон ва геология вазирига ўринбосарлар тайинланди
Ўзбекистон Тоғ-кон ва геология вазирлиги тузилмасида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.

Омонулло Насриддинхўжаев
Президент қарори билан Омонулло Насриддинхўжаев Тоғ-кон ва геология вазирининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллади.
Шунингдек:
- Аъзам Қодирхўжаев Тоғ-кон ва геология вазирининг ўринбосари лавозимига;
- Азиз Қобилов Тоғ-кон ва геология вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди (аввал — Президент Администрацияси масъул ходими эди).
Шамсиддин Алимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Бундан олдин Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси негизида Тоғ-кон ва геология вазирлиги ташкил этилганди. Янги вазирликка қўмитанинг собиқ раҳбари Бобур Исломов раҳбарлик қиляпти.
Мавзуга оид

12:08 / 13.05.2025
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди

19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди

17:31 / 07.05.2025
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига директор тайинланди

11:53 / 06.05.2025