Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Centrum Air авиакомпанияси Тошкентдан Фарғонага парвозларни йўлга қўйди

Фото: Uzbekistan Airports
15 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 09:52 да Тошкент — Фарғона йўналиши бўйича Ўзбекистоннинг янги ташкил этилган Centrum Air авиакомпанияси самолёти Фарғона халқаро аэропортига келиб қўнди.
Анъанага кўра, бортида 86 йўловчи бўлган самолёт сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди.
Шунингдек, авиакомпания Тошкент — Урганч — Тошкент йўналиши бўйича йўловчи рейси ҳам режалаштирилмоқда. Ушбу йўналишда чартер рейслар 2023 йил 17 февралдан ҳафтасига икки марта — жума ва якшанба кунлари Airbus А320 самолётларида амалга оширилади.
Centrum Air — Ўзбекистоннинг «лоукостер» авиакомпанияси бўлиб, у 2023 йил январь ойида йўловчи рейсларини амалга оширишга рухсат олган. Бугунги кунда авиаташувчи паркида иккита Airbus А320 самолёти мавжуд. Яқин келажакда авиаташувчи яна бир йўловчи борти — Boeing 737’ни сотиб олишни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид

21:14 / 12.07.2025
Фарғонада Қирғизистондан келтирилган 14700 дона кучли таъсир қилувчи дори мусодара қилинди

15:26 / 06.07.2025
Фарғона вилояти ЙҲХБ бошлиғи ишдан олинди

09:20 / 06.07.2025
Фарғонадаги “от ўйинлар”, ўғирланган банкир ва порахўр судя — ҳафта дайжести

23:53 / 04.07.2025