Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Танқиддан сўнг: жиззахлик икки вайнернинг қамалиши ғайриқонуний деб топилди
ЙПХ инспекторлари формасига ўхшаш уст-бошдан фойдаланиб вайн тайёрлаган икки фуқаро 15 ва 10 суткаларга қамалганди. Прокуратуранинг протестидан сўнг улар айбсиз деб топилди.

Kun.uz жиззахлик икки вайнернинг тайёрлаган ҳажвий видеоси учун ҳуқуқбузар деб топилгани ва қамоққа олиниши ғайриқонуний экани ҳақида материал тайёрлаганди.
Ушбу ҳолат ва суд қарори Жиззах вилояти Ғаллаорол туман прокуратураси томонидан ўрганилган
Ўрганишлар жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман судининг шу йил 13 мартдаги қарори ноқонуний бўлганлигини кўрсатган.
Шунга кўра Ғаллаорол туман прокуратураси томонидан уни бекор қилиш юзасидан апелляция тартибида протест келтирилди.
Протестга асосан маъмурий иш 18 март куни Жиззах вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида кўриб чиқилиб, вайнерларнинг ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд эмас деб топилган ҳамда улар суд залидан қамоқдан чиқарилган.
Kun.uz таҳлилида вайнерларга қўйилган айбловлар асоссиз экани, улар МЖтКнинг ҳар иккала моддаси бўйича ҳам айбсизлиги айтилганди.
Мавзуга оид

20:58 / 09.07.2025
Сирдарёда прокурор ўринбосари ушланди

09:14 / 18.06.2025
“Айбсиз бўлса, нега яшириниб юрибди?” – Фарғона вилояти ИИБ ресторанга уюштирилган “маска-шоу”га изоҳ берди

19:26 / 17.06.2025
Ресторандаги “маска-шоу”: Фарғонанинг амалдорлари у ерда нима қиляпти?

10:00 / 14.05.2025