Шавкат Мирзиёев Россия саноат ва савдо вазирини қабул қилди
Ўзбекистон президенти Россиянинг етакчи ишлаб чиқарувчилари билан саноат кооперациясини янада чуқурлаштириш муҳимлигини таъкидлади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев 25 апрел куни шу кунларда Тошкент шаҳрида ўтаётган «Иннопром. Марказий Осиё» халқаро саноат кўргазмасида Россия делегациясига бошчилик қилаётган Россия ҳукумати раисининг ўринбосари, саноат ва савдо вазири Денис Мантуровни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда икки томонлама иқтисодий ҳамкорлик кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинган. Давлат раҳбари 35 мамлакат бизнесининг 5 минг нафардан зиёд вакили иштирокидаги «Иннопром» форуми муваффақиятли ташкил этилгани ва ўтказилаётганини мамнуният билан қайд этди.
Шунингдек, товар айирбошлаш суръатини сақлаш ва иқтисодиётнинг устувор тармоқларида саноат кооперациясини чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Икки мамлакат ҳудудларининг амалий шериклигини янада ривожлантириш ва ҳамкорликни аниқ лойиҳалар билан бойитиш учун кенг имкониятлар мавжудлиги таъкидланди. Мисол тариқасида жорий ҳафтада Жиззах вилоятида технологик парк ишга туширилгани қайд этилди.
Лойиҳа офиси фаолияти доирасида, шу жумладан энергетика, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, фармацевтика каби йўналишларда ва бошқа тармоқларда инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга оширишни жадаллаштириш муҳим экани кўрсатиб ўтилди.
Саноат ишлаб чиқаришини қўллаб-қувватлашда Россия тажрибасини жорий этишга қизиқиш билдирилди ҳамда қўшма лойиҳаларни илгари суришнинг институционал механизмларини кучайтириш зарурлиги қайд этилди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Байрам байрамдай бўлди. Ўзбекистоннинг тарихий ўйинидан Kun.uz фоторепортажи
Спорт | 00:13
-
Ислом Тўхтахўжаев ўзига берилган BYDʼни жамоадоши Бобур Абдухолиқовга совға қилди
Спорт | 23:49 / 10.06.2025
-
300 минг доллар васвасаси ёхуд қотиллик билан тугаган шериклик - суддан репортаж
Жамият | 23:40 / 10.06.2025
-
10 июн янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 23:33 / 10.06.2025
Мавзуга оид

16:22 / 08.05.2024
Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди

19:41 / 19.02.2024
Шавкат Мирзиёев Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров билан учрашди

09:34 / 25.07.2023
Мантуров: Россияда бир ойда ўқ-дори етказиб бериш ҳажми ўтган йилги умумий кўрсаткичдан юқори

14:30 / 26.04.2023