Самарқандда 6 бош бўғоз қўй чавақланиб, эгасига таҳдидомуз хат қолдирилди
Самарқанд туманида жойлашган Бадал қишлоғида 21 апрелга ўтар кечаси, яъни Рамазон ҳайити арафасида нохуш воқеа содир бўлган. Номаълум шахслар Тошкент – Термиз трассаси бўйида жойлашган бу қишлоқда яшовчи чорвадорнинг қўйхонасига бостириб кириб, 6 бош бўғоз қўйни сўйган. Яна 3 бош қўйни эса олиб қочган.

Фото: KUN.UZ
Бу ишни қилганлар қўйларнинг эгаси бўлмиш чорвадорга таҳдидомуз хат қолдирган. Имловий хатоларга тўла хатда шундай дейилган: «Сенга ғойибдан хат. Эҳсон қилиб тур, иншааллоҳ кўзинг очилар. Ҳаромхўрлигингни йиғиштир. Аллоҳга қасам, ўзинг шу кунга тушасан. Тушундингми, ҳаром сотқин?»
Қўй эгаларининг Kun.uz'га маълум қилишича, қўйлар қассобликдан хабари бор одам томонидан сўйилган, оёқлари ҳам рисоладагидай учта қилиб боғланган. Чорвадор сўйилган қўйларнинг барчаси бўғоз бўлганини айтмоқда.
Жабрланувчилар бу воқеадан хабар топгач, хавотир билан маҳалла участка нозирига мурожаат қилган, аммо уларнинг сўзларига кўра ҳозиргача ҳеч қандай чора кўрилмаган.
Бу борада иш очилганми ёки йўқлигини аниқлаштириш мақсадида Kun.uz мухбири Бадал қишлоғидаги воқеа содир бўлган маҳалла участкаси нозирига қўнғироқ қилди. Аммо инспекторга нима мақсадда телефон қилингани айтилгач, гўшакни қўйиб қўйди. Қайта қилинган қўнғироқларга ҳам жавоб беришни истамади.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Жиззахда одамларни кутилмаган усулда чув туширган “металлолом”чи Kun.uz суриштирувидан сўнг қўлга олинди
Жамият | 14:42
-
Ўзбекистон ва Латвия Осиё йўналишида қўшма авиарейсларни ишлаб чиқади
Ўзбекистон | 14:40
-
Володимир Зеленский: ҳарбий асирларнинг янги алмашинувига тайёрланяпмиз
Жаҳон | 14:23
Мавзуга оид

17:32 / 31.05.2025
Самарқандда автомобилларда дрифт қилган хорижликлар узр сўради

13:55 / 29.05.2025
Ўзбекистон ва Италия стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашини эълон қилди

23:47 / 28.05.2025
Италия бош вазири Регистон ансамбли ва «Боқий шаҳар» мажмуаси билан танишди — фото

21:02 / 28.05.2025