Тошкентда йўловчи автобусида ёнғин содир бўлди

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Тошкент шаҳри Яккасарой туманида 29 апрел куни йўловчи автобусида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 13:54 да Ракат маҳалласи Муқимий кўчасида 2-йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Mercedes-Benz русумли автобусда ёнғин содир бўлгани тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.
Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 14:01 да етиб бориб, ёнғин соат 14:08 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида автобуснинг мотор қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Мавзуга оид

15:59 / 18.06.2025
Кўплаб автобус бекатлари талабга жавоб бермайди – Рақобат қўмитаси

17:05 / 14.06.2025
Дубайдаги 77 қаватли бинода ёнғин: қарийб 4 минг киши эвакуация қилинди

12:53 / 12.06.2025
Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари бошланди

13:46 / 10.06.2025