Экстремал кўприги ва аттракционлари бор қишлоқ – Гулистон
Кўклам кунларида кўпчилик табиат қўйнига чиқишга, ёзда эса салқин гўшаларга ошиқади. “Манзил” лойиҳаси шундай жойлардан яна бири – Наманганнинг Поп туманидаги Гулистон маҳалласида бўлди. Тоғлар бағрида, тўлиб оқадиган сой бўйида жойлашган қишлоқ нафақат табиати, балки экстремал аттракционлари билан ҳам келувчиларнинг кўнглини олади.

Гулистон маҳалласи тоғ оралаб 22 км га чўзилган. Аҳолининг уйи асосан сой ёқасида жойлашгани учун ёзнинг иссиқ кунларида дам олгани келувчилар сони кўп бўлади. Бу ерда тоғнинг ажиб манзараларини кўриш учун мотоцикллар ва махсус машиналарда ҳаракатланишади.
Қишлоқнинг юқори қисмида адреналин ҳис қилишни хоҳловчилар учун аттракционлар бор. Булар орасида мен учун энг қўрқинчли ва хавфли туюлгани – узунлиги 160 метр ва ердан 60 метр баландликдаги осма арқон кўприги бўлди.
Гулистон маҳалласида келиб дам оладиганлар учун энг арзони 30 минг сўмдан жой топиши мумкин. Дам олиш жойлари хилма-хиллигидан, дидингизга ва яқинларингиз хоҳишига мослаб танласангиз бўлади. Биз эса сизга саёҳат қилинг, саломат бўлинг, деган шиоримизни эслатамиз холос.
Тоҳиржон Турсунов,
Kun.uz'нинг “Манзил” лойиҳаси учун махсус
Мавзуга оид

17:17 / 22.05.2025
3 ёшли жиянини 3 та тилда гапиртирган йигит: мия сирларини ўрганаётган Жамшидбек ҳикояси

12:13 / 21.05.2025
Ўзбекистонликлар учун виза олишни осонлаштириш бўйича АҚШ билан музокара ўтказилади

20:16 / 18.05.2025
Наманганда бир суткада 2 мингдан ортиқ йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланди

21:56 / 15.05.2025