Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ресторанлардан бирида ёнғин содир бўлди
Янгиҳаёт туманида ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот тақдим этди.
Кеча, 9 май куни соат 22:04 да Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани Спутник-7 ҳудудида жойлашган ҳозирги кунда иш фаолиятида бўлмаган ресторанларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат соат 22:06 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 22:23 қуршаб олинган ва соат 22:33 да бартараф этилган.
Ёнғин натижасида рестораннинг 100 квадрат метр майдонда том қисми ёниб зарарланган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Мавзуга оид

16:43 / 26.07.2025
Ўрмон ёнғинлари ҳаво исиётгани билан боғлиқми? Уларнинг олдини олиш чоралари мавжудми?

15:11 / 26.07.2025
Яккасарой туманидаги ёнғинда еттита арча дарахти ёниб кетди

12:45 / 25.07.2025
“Сурхондарёнинг “ўпкаси” ёниб кетяпти” – Шерободдаги ёнғин давом этаётгани маълум бўлди

21:48 / 24.07.2025