Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатиляпти
Миробод туманидаги юқори кучланишли электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган.
Миробод туманидаги «САЗИИТ» подстанциясидан чиқувчи кабель тармоғи жиддий шикастланган.
Энергетика вазирлиги хабарига кўра, бунинг натижасида тумандаги Темирйўлчилар, Заминобод, Биродарлик, Истиқлолобод, Саракўл, Банокатий ва Наврўз маҳаллаларидаги истеъмолчиларнинг электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Ҳозирги вақтда Тошкент шаҳар электр тармоқлари филиалининг махсус бригадалари томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Таъмирлаш ишлари соат 19:00 га қадар якунланиши режалаштирилган бўлиб, мазкур ишлар белгиланган вақтдан аввалроқ якунига етиши мумкин.
Мавзуга оид

08:40 / 23.05.2025
Тошкентдаги қурилиш объектида 1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди

22:08 / 02.05.2025
Тошкентда уйда гиёҳванд ўсимлигини етиштирган шахслар қўлга олинди

13:56 / 02.05.2025
1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланди

11:55 / 28.04.2025