Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкори бўлиб қоляпти
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ-10 давлатлар тўғрисида маълумот берилди.

Фото: Shutterstock
2023 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой етакчилик қиляпти – 4,5 млрд доллар.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, кейинги ўринлардан савдо айланмаси мос равишда 3,8 млрд ҳамда 1,9 млрд долларни ташкил қилган Россия ва Қозоғистон жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар бўйича қуйидагича кўринишга эга бўлди:
— Туркия – 1,3 млрд;
— Корея – 1,0 млрд;
— Германия – 894 млн;
— Қирғизистон – 419 млн;
— Туркманистон – 364 млн;
— Франция – 332 млн;
— Афғонистон – 328 млн.
2023 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 25,8 млрд АҚШ долларини ташкил этди.
5 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида экспорт 10,5 млрд АҚШ доллари ва импорт 15,3 млрд АҚШ долларини ташкил этган.
Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-май ойларида жаҳоннинг 182 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.
Мавзуга оид

17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди

16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади

17:04 / 03.04.2025
Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди

23:16 / 01.04.2025