Azon.uz сайти фаолиятини тўхтатди
Бу ҳақда лойиҳа асосчиси Мубашшир Аҳмад маълум қилди.

Фото: KUN.UZ
Бугун, 5 август куни эрта тонгда Azon.uz сайти ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ўчирилгани маълум бўлди.
Azon.uz таъсисчиси Мубашшир Аҳмад ўзининг Facebook саҳифасида лойиҳалар тўхталишининг сабаблари кейинроқ маълум қилинишини билдирди.
“Azon.uz барча лойиҳаларини тўхтатди. Сабаблари кейинроқ, маъқул топилса маълум қилинади”, дея хабар қолдирган Мубашшир Аҳмад.
Маълумот учун, Azon.uz сайти диний, маънавий ҳамда маърифий йўналишларда фаолият юритиб келган оммавий ахборот воситаси ҳисобланади.
Мавзуга оид

14:22 / 13.05.2025
ИИВ: Мубашшир Аҳмад Туркиядан депортация қилиниб, қамоққа олинди

15:13 / 12.05.2025
Мубашшир Аҳмад яна Туркия полицияси томонидан қўлга олинди. У Ўзбекистонга депортация қилинган бўлиши мумкин

12:44 / 21.02.2025
Мубашшир Аҳмад ўта оғир жиноят содир этишда айбланмаган — адвокат

21:51 / 19.02.2025