Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда юк кўтаришга мўлжалланган автокранда ёнғин келиб чиқди
Бектемир туманида юк кўтариш автокранида ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат юзасидан расмий маълумот тақдим этди.

Видеодан кадр
Бугун, 11 август куни соат 14:36 да Тошкент шаҳар Бектемир тумани Олтинтопган ва Бектемир шоҳкўчалари чорраҳасида юк кўтаришга мўлжалланган автокранда ёнғин юзага келгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:46 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:50 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида автокраннинг салон ва мотор қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Мавзуга оид

23:23 / 27.07.2025
Болқон олов ичида қолди

16:43 / 26.07.2025
Ўрмон ёнғинлари ҳаво исиётгани билан боғлиқми? Уларнинг олдини олиш чоралари мавжудми?

15:11 / 26.07.2025
Яккасарой туманидаги ёнғинда еттита арча дарахти ёниб кетди

12:45 / 25.07.2025