Исроил Ғазо шимолида ҲАМАС тугатилганини эълон қилди
ҲАМАС энди Ғазо шимолидаги уюшган ҳарбий куч эмаслиги айтилмоқда.

Фото: Reuters
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Ғазо сектори шимолида уюшган ҳарбий тузилма сифатида амалда ўз фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) матбуот хизмати эълон қилди.
Ҳисоботда қайд этилишича, мамлакат ҳарбийлари Фаластин анклавининг шимолидаги ҲАМАС нишонларига фаол ҳужум қилган. Бундан ташқари, 13 ноябр куни Исроил аскарлари ушбу ташкилотнинг баталёнларига қарши бир нечта жангларда қатнашган. Улардан иккитаси жиддий йўқотишларга учрагани, қўмондонлар, 200 нафарга яқин жангчи йўқ қилингани айтилмоқда.
«Ушбу баталёнларнинг оператив жанговар қобилияти жиддий равишда бузилган ва амалда Ғазо секторининг шимолий қисмидаги ҲАМАС ҳарбий тузилмалари уюшган ҳолда қаршилик кўрсатишни тўхтатди», дейилади баёнотда.
Исроил мудофаа кучлари маълумотига кўра, можаро авж олгандан сўнг Фаластин анклавида 30 минг ҳамасчи бўлган, Улар бешта ҳудудий бригада, 24 та алоҳида баталён ва 140 та ротага бўлинган. Ҳар бир бригадада танкка қарши қуроллар ва снайперлик қуроллари бўлган. Бундан ташқари, фаластинлик жангчилар турли муҳандислик ресурсларига эга эди.
Мавзуга оид

18:18 / 26.06.2025
Урушнинг иқтисодий жиҳатлари: Эрон ва Исроил миллиардлаб доллар йўқотди

17:53 / 26.06.2025
Эрон олий раҳбари Исроил ва АҚШ устидан ғалаба қозонилганини эълон қилди

15:03 / 26.06.2025
Трамп Нетаняҳуга қарши коррупция бўйича ишни ёпишга чақирди

11:38 / 26.06.2025