Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентга гепатитга қарши дориларнинг навбатдаги партияси етиб келди
C гепатитига қарши препаратнинг навбатдаги, 18-партияси 5600 ўрамда Мисрдан Тошкентга етиб келди.

Фото: Дунё АА
Дори воситалари мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Вирусология илмий-текшириш институтига юборилган. Улардан мазкур тиббиёт муассасасида даволанаётган беморлар бепул фойдаланади.
Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси хабарига кўра, Миср ҳукумати томонидан Ўзбекистонга ҳозиргача етказиб берилган 800 минг дона ушбу дори воситаси 133 минг беморнинг даволанишига бўлган эҳтиёжни қондиради.
Мазкур гуманитар акция Ўзбекистон президентининг 2023 йил 20-21 феврал кунлари Мисрга расмий ташрифи ва Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан музокаралар чоғида эришилган келишувларга мувофиқ амалга оширилмоқда. Гуманитар ёрдам гепатит билан касалланган беморларни қўллаб-қувватлаш ва уларни давлат ҳисобидан даволашга ёрдам беради.
Мавзуга оид

12:13 / 03.07.2025
Зангиотада сифатсиз дори воситалари ва буюмлари савдосига чек қўйилди

14:11 / 22.06.2025
Мисрдан Тошкентга гепатитга қарши дорининг навбатдаги партияси олиб келинди

08:45 / 18.06.2025
Сифат сертификатига эга бўлмаган дорилар савдога чиқарилишининг олди олинди

11:36 / 17.06.2025