Ўзбекистонда «Тартибга солиш қумдони»ни жорий этиш тартиби белгиланди
Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор қабул қилинди.

Фото: Kun.uz
Ҳужжат билан «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланмоқда.
Маълумот учун: «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режим юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларининг замонавий технологияларга асосланган янги маҳсулот ва хизматларни ёки бошқа интеллектуал фаолият натижаларини назорат қилинадиган чекланган муҳитда синовдан ўтказиш бўйича фаолиятини махсус тартибга солишни назарда тутади.
Ваколатли органлар:
Рақамлаштириш вазирлиги;
Транспорт вазирлиги;
Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги;
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
Қурилиш ва ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги.
Янги маҳсулот, хизмат ва ишларни махсус ҳуқуқий режим доирасида реализация қилиш бўйича қарор қабул қилинганда, улар учун лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар махсус ҳуқуқий режимни қўллаш тўғрисидаги келишувда кўрсатилган муддатда талаб этилмайди.
Режим қуйидаги талаблар асосида жорий этилади:
лойиҳанинг янгилиги, замонавий технологияларга асосланганлиги ҳамда амалдаги маҳсулот, хизмат ва ишларга нисбатан такомиллаштирилганлиги;
лойиҳани амалга оширишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мавжуд эмаслиги ёки қонунчилик ҳужжатларида лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ тақиқлар мавжудлиги;
махсус ҳуқуқий режим доирасида янги маҳсулот, хизмат ва ишларни реализация қилишда техник имкониятларнинг мавжудлиги;
махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш шахснинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига, шунингдек, давлат мудофааси ва хавфсизлигига зарар етказиш хавфи баҳолаганлиги ва бундай хавф-хатарларни юзага келтирмаслиги ёки уларни камайтириш чоралари кўрилганлиги.
Махсус ҳуқуқий режим доирасида янги маҳсулот, хизмат ёки ишларни синовдан ўтказиш бўйича сўровнома ЯИДХП орқали қабул қилинади.
Сўровномани кўриб чиқиш муддати – 30 кун, ушбу муддат ичида ваколатли орган жойига чиққан ҳолда ўрганиш ўтказади. Ўрганиш давомида лойиҳанинг тақдимоти бўлиб ўтади, унинг доирасида видеоёзув амалга оширилиши мумкин. Ижобий қарор қабул қилинганда тадбиркорлик субъекти билан шартнома тузилади.
Махсус ҳуқуқий режим доирасида янги маҳсулот, хизмат ва ишларни реализация қилиш муддати узоғи билан 3 йил этиб белгиланади. Реализация назорат қилинадиган чекланган муҳитда амалга оширилади.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Жавоб ракеталарни отган Эрон ва Исроилга ёрдам бераётган АҚШ – кун дайжести
Жаҳон | 14:14
-
Тошкентда икки йигит ногиронлиги бор танишининг пулини олиб қочди
Ўзбекистон | 14:12
-
ЕИдаги СТГ терминалларига россиялик мижозларга хизмат кўрсатиш тақиқланади
Жаҳон | 14:11
-
🔴 LIVE: Исроил - Эрон зиддияти: томонлар очиқ уруш бошлади
Жаҳон | 14:01
Мавзуга оид

12:27 / 23.02.2024
Капитал бозорида тартибга солиш қумдони режимини тақдим қилиш тартиби тасдиқланди

18:10 / 10.11.2022
“Тадбиркорлар янги товар ва хизматлар устида эксперимент ўтказиб кўриши мумкин бўлди” – тартибга солиш “қумдони” қандай ишлайди?

07:43 / 29.04.2022
Криптоактивлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режими жорий этилади

07:31 / 30.11.2021