Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Мунис» тўлов тизими фаолиятида узилишлар кузатилмоқда
Бунинг натижасида тўловларни амалга ошириш жараёни тўхтаб қолган ва узун навбатлар юзага келган.

Фото: Kun.uz
«Мунис» тўлов тизими фаолиятида жиддий узилишлар юзага келган. Бу ҳақда Асакабанк, Туронбанк ва Трастбанкдаги манбаларига таяниб, Kun.uz мухбири хабар берди. Бунинг натижасида тўловларни амалга ошириш жараёни тўхтаб қолган ва узун навбатлар юзага келган.
Маълумот учун, «Мунис» Марказий банкнинг ҳисоб-китоблар клиринг тизими ҳисобланиб, барча коммунал ташкилотлар, Молия вазирлиги Ғазначилигига тўланадиган бюджет тўловлари, солиқ ҳамда божхона тўловлари, нотариал ва ФҲДЁ тўловлари, Ички ишлар вазирлигига тўланадиган жарима тўловлари, Давлат хизматлари агентлиги хизматлари тўловлари, UzAuto Motors автомашиналари учун тўловлар, кадастр хизматлари учун тўловлар, шунингдек, мобил алоқа, интернет-провайдерлар ва кўплаб бошқа хизматлар учун тўловлар амалга оширилади.
Мавзуга оид

21:57 / 08.07.2025
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 6 ой ичида илк марта камайди

12:40 / 25.06.2025
Банкни тугатишга оид қоидалар белгиланди

09:17 / 20.06.2025
Марказий банк 13 та банкка жарима санкцияси қўллади

16:51 / 18.06.2025