Президент ва номдор давлат стипендиялари ғолиблари эълон қилинди
2023/2024 ўқув йили учун президент ва номли давлат стипендиялари олий таълим муассасалари бакалавриат босқичининг 685 нафар талабасига берилган.
2023/2024 ўқув йили учун президент ва номдор давлат стипендиялари ғолиблари эълон қилинди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.
Давом этаётган ўқув йили учун бакалавриат босқичининг 685 нафар талабасига президент ва номли давлат стипендиялари берилди. Рўйхат билан бу ерда тўлиқ танишиш мумкин.
Маълум қилинишича, президент давлат стипендияси танловида иштирок этиб, суҳбат босқичига тавсия этилмаган талабалар ректор томонидан тасдиқланган сертификат ҳамда базавий стипендия миқдорининг 3 бараваридаги бир марталик пул маблағи билан мукофотланади.
Шунингдек, номли давлат стипендиялари танловларида қатнашиб, совриндор бўлолмаган талабалар ҳам сертификат ҳамда базавий стипендия миқдорининг 2 бараваридаги бир марталик пул маблағи билан рағбатлантирилади.
Мавзуга оид

16:09 / 13.05.2025
«Эл-юрт умиди» президент стипендияси жорий этилади

19:09 / 12.05.2025
Камбағал оилаларнинг талаба қизларига махсус стипендия тўланади

15:42 / 12.05.2025
Ўзбекистонда энг кўп қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани айтилди

23:18 / 10.05.2025