Ўзбекистон ноябрда Хитойга газ экспортини қарийб 30 фоизга оширди
Етказиб бериш кетма-кет иккинчи ой ўсди, аммо ўтган йилги даражадан икки баробар кам.

Фото: Kun.uz
Ноябр ойида Ўзбекистон Хитойга табиий газ экспортини қарийб 30 фоизга оширди, дея хабар беради Spot Хитой Бош божхона бошқармасига таяниб.
Ноябр ойида Хитойга Ўзбекистон газининг ойлик етказиб бериш ҳажми 54,58 миллион долларни ташкил этиб, октябр ойига нисбатан 29,2 фоизга ўсди. Хитойга газ экспорти кетма-кет икки ой ўсишда давом этмоқда.
Январ-ноябр ойларида Ўзбекистон Хитойга 509,03 миллион долларлик табиий газ экспорт қилди, бу 2022 йил учун худди шу кўрсаткичдан икки баробар кам.
Хитойга газ етказиб бериш бўйича етакчиликни 11 ой давомида 8,82 миллиард долларлик кўк ёнилғи етказиб берган Туркманистон эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда эса Россия, у табиий газ экспортини деярли икки баробарга – 5,88 миллиард долларга етказди. Кейинги поғоналарда - Мянма (1,34 миллиард доллар) ва Қозоғистон (1,21 миллиард доллар).
Мавзуга оид

13:53 / 05.07.2025
Янги қурилган кўп қаватли уйларни газга улашда муаммолар юзага келяпти

12:47 / 04.07.2025
Июнда 135 млрд сўмлик энергиядан ноқонуний фойдаланилди

10:35 / 28.06.2025
1,9 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган тадбиркорлар аниқланди

09:20 / 27.06.2025