Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари ишлаб чиқилди
Рақамли технологиялар вазирининг “Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи лойиҳаси эълон қилинди.
Қоидалар Умумжаҳон почта иттифоқи ҳужжатлари, Ўзбекистоннинг «Почта алоқаси тўғрисида»ги, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ почта алоқаси хизматларини кўрсатувчи почта алоқаси операторлари, провайдерлари ва ушбу хизматлардан фойдаланувчилар ўртасидаги муносабатларни тартибга солади ва почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тартибини, почта алоқаси операторлари, провайдерлари ҳамда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.
Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари почта алоқаси хизматларини (почта, курерлик жўнатмаларини қабул қилиш, қайта ишлаш, ташиш ва етказиб бериш) кўрсатиш бўйича фаолиятни Умумжаҳон почта иттифоқи ҳужжатлари, Ўзбекистон қонунчилиги ва ушбу қоидалар асосида амалга оширади.
Почта алоқаси миллий оператори Ўзбекистон ҳудудида Умумжаҳон почта иттифоқи ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистоннинг мажбуриятларини бажариш бўйича тайинланган почта оператори мақомига эга.
Умумжаҳон почта иттифоқининг бланклари ва ҳужжатлари фақат миллий оператор томонидан фойдаланилиши мумкин.
Миллий оператор оддий хатларни, почта варақчаларини ва пул маблағларининг почта ўтказмаларини, давлат органлари ва ташкилотларининг электрон почта жўнатмаларининг Ягона миллий тизими орқали жўнатилган ёзма хат-хабарларини, билдиришномаларини, чақирув қоғозларини ва бошқа юридик аҳамиятга эга ҳужжатларини етказиб бериш (топшириш) бўйича почта хизматларини кўрсатишда мутлақ ҳуқуқига эга.
Миллий операторга Ўзбекистон бутун ҳудудида универсал почта хизматларини мажбурий равишда кўрсатиш бўйича вазифалар юклатилади.
Почта алоқаси операторлари ва провайдерларининг ҳуқуқлари:
ўзларига тегишли автотранспорт воситаларидан, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларга тегишли, махсус фарқлаш белгиларига эга бўлган транспорт воситаларидан шартнома асосида фойдаланади;
белгиланган тартибда тасдиқланган почта нормативларини ҳисобга олган ҳолда, почта алоқаси объектлари томонидан кўрсатиладиган почта алоқаси хизматлари рўйхатини мустақил равишда белгилайди;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фаолиятнинг бошқа турларини амалга оширади.
Почта жўнатмаларини тезлаштирилган почта режимида қабул қилиш жойида, кўринадиган ва фойдаланувчилар учун қулай жойда халқаро тезкор почта жўнатмалари қабул қилинадиган мамлакатлар рўйхати бўлиши керак.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин ва Трамп Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди – Кремль
Жаҳон | 23:40 / 04.06.2025
-
«Паутина» операцияси: Россия қандай жавоб беради?
Жаҳон | 22:38 / 04.06.2025
-
Nexia остида қолган аёл, 361 кг эшак гўшти ва коррупционер ҳоким ёрдамчилари - 4 июн янгиликлари
Ўзбекистон | 22:31 / 04.06.2025
-
Путин яқинда аэродромларга уюштирилган ҳужумларга жавоб қайтаришга мажбурлигини айтди – Трамп
Жаҳон | 22:24 / 04.06.2025
Мавзуга оид

15:07 / 05.05.2025
Йирик қарз олувчилар учун алоҳида қоидалар ишлаб чиқилади

10:49 / 10.03.2025
Дания қоғоз хатлардан бутунлай воз кечди

10:04 / 21.02.2025
Йўл ҳаракати қоидаларида айрим ҳолатлар учун жиноий жавобгарлик белгиланди

17:38 / 05.11.2024