Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирига янги ўринбосар тайинланди
Илзат Қосимов президент қарори билан инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан 7 март куни бош вазир раислигида хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасида эришилган келишувлар ижросини таъминлаш масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Бош вазир матбуот хизматининг хабар қилишича, Абдулла Арипов раислигида ўтган мажлисда вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, вилоятлар ҳокимлари иштирок этди.
Танқидий руҳда ўтган видеоселекторда хорижий давлатлар билан шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, эришилган келишувлар ва имзоланган ҳужжатларнинг ижросини сўзсиз ва ўз вақтида таъминлаш ўта муҳимлиги таъкидланди.
Шу мақсадда, президентнинг тегишли қарорлари билан Илзат Аблаҳатович Қосимов инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари этиб тайинлангани маълум қилинди.
Хорижий инвестицияларни жалб этиш, чет эл давлатлари билан савдо-иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлаш, Осиё мамлакатлари, айниқса, Хитойнинг расмий ва ишбилармон доиралари билан ўтган учрашув ва музокараларда эришилган келишувлар, ҳамкорликда амалга оширилаётган йирик инвестиция лойиҳалари ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.
Мавзуга оид

19:58 / 07.07.2025
Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги бўйича ҳисобот билан танишди

17:51 / 07.07.2025
Президентга Наманган вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги бўйича ҳисобот берилди

15:47 / 07.07.2025
Ярим йиллик якунлари: Ўзбекистон иқтисодиёти 6,7-6,8 фоиз ўсиши кутилмоқда

09:40 / 07.07.2025