Эрон президенти вертолёти қулашига техник носозлик сабаб бўлгани маълум қилинди
Шунингдек, Эронда янги президент сайлови санаси маълум қилинди.

Фото: Stringer/WANA
Эрон президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолётнинг қулашига техник носозлик сабаб бўлган. Бу ҳақда IRNA давлат агентлиги хабар берди.
«Раисий якшанба куни (2024 йил 19 май) вертолётдаги техник носозлик туфайли юз берган ҳалокатда вафот этди», дейилади агентлик хабарида.
Mehr агентлигига кўра, вертолёт ҳалокатида қурбон бўлганларнинг барчаси шаҳид деб эълон қилинган.
Бунгача авиаҳалокатга ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлгани айтилаётганди.
IRIB телеканалига кўра, ҳалок бўлганларнинг дафн маросимларини ташкил қилиш учун махсус қўмита тузилган. Унинг раҳбари этиб мамлакат вице-президенти Муҳсин Мансурий тайинланди. Президент Раисий дафн маросими 23 май куни унинг туғилган шаҳри Машҳадда бўлиб ўтади.
Бундан ташқари, Эрон сайлов комиссияси матбуот котиби Муҳсин Исломийнинг айтишича, янги давлат раҳбари учун муддатидан олдинги сайлов 28 июнга белгиланган.
Мавзуга оид

20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди

16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди

20:49 / 15.05.2025
Трамп АҚШ ва Эрон ядро келишувига яқин эканини айтди

12:18 / 15.05.2025