Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Литва ўз ҳудудида миналар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда
Мамлакат корхоналари билан миналар ишлаб чиқариш имкониятлари бўйича музокаралар олиб борилмоқда, деди мудофаа вазири Лауринас Кашчюнас.

Лауринас Кашчюнас Фото: Э. Блажиса / LRT
Литва ўзининг миналар ишлаб чиқариш қувватини ошириш ниятида ва ўз ҳудудида миналар ишлаб чиқариш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Бу ҳақда мамлакат мудофаа салоҳиятининг ривожланишига изоҳ берар экан, мудофаа вазири Лауринас Кашчюнас маълум қилди, деб ёзади LRT.
«Энг муҳим ва ресурсларни кўп талаб қиладиган, лекин айни пайтда энг самаралиси бу мина салоҳиятини ривожлантириш, мустаҳкамлашдир», деди Кашчюнас ҳукуматдаги матбуот анжуманида.
Унинг сўзларига кўра, Литва ҳозирданоқ миналарни сотиб олмоқда ва келгуси йилда буни давом эттиришни режалаштирмоқда. Ўн йил ичида 600 миллион евро маблағни, асосан, миналарга сарфлаш режалаштирилган.
«Асосий эътибор қуруқликдаги танкларга қарши миналарни, шунингдек, кемаларга қарши миналарнинг ҳар хил турларини сотиб олишга қаратилган, чунки гап нафақат қуруқлик миналари ҳақида, балки денгиз миналари ҳақида ҳам кетяпти», - дея қўшимча қилиб ўтди идора раҳбари.
Вазир, шунингдек, Литва маҳаллий корхоналар билан мамлакатда миналар ишлаб чиқариш имконияти бўйича музокаралар олиб бораётганини таъкидлади.
«Биз саноатимиз билан Литва минасини яратиш имкониятини муҳокама қилмоқдамиз, эҳтимол у оддийроқ, аммо самаралироқ бўлади», деди Кашчюнас.
Вазир, шунингдек, айрим компаниялар бунга тайёр эканини билдиргани ва август ойида Литва миналарини ишлаб чиқариш истиқболларини муҳокама қилиш учун учрашувлар режалаштирилганини айтди.
Мавзуга оид

20:09 / 09.07.2025
Литва ва Финландия пиёдаларга қарши миналар ишлаб чиқаради

23:47 / 08.07.2025
Интерпол фирибгарлик учун қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросини Литвада қўлга олди

15:57 / 07.07.2025
Германия президенти: Литвани ўз эркинлигини ҳимоя қилишда қўллаб-қувватлаймиз

10:57 / 28.06.2025