БАА ва Франция етакчилари Яқин Шарқдаги кескинликни муҳокама қилди
Телефон мулоқоти чоғида президентлар «барча томонларни максимал даражада вазминликка ва кескинликни камайтиришга» чақирди.
БАА президенти Муҳаммад бин Зоид Ал Наҳаён Франция президенти Эммануэл Макрон билан Теҳронда ҲАМАС сиёсий бюроси раиси Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилиши туфайли Исроил ва Эрон ўртасида зиддият кучайиши натижасида юзага келган Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди.
WAM маълумотларига кўра, телефон орқали мулоқот чоғида етакчилар «минтақавий ва халқаро воқеалар, хусусан, Яқин Шарқдаги кескинлик, Ғазо секторидаги гуманитар инқироз ва бу йўналишда олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни» муҳокама қилган.
Ал Наҳаён ва Макрон «барча томонларни минтақа тинчлиги ва барқарорлигига таҳдид солувчи кейинги инқирозлардан ҳимоя қилиш учун максимал даражада вазминликка ва кескинликни камайтиришга» чақирди.
Суҳбатда, шунингдек, «Ғазо секторида зудлик билан ва ўт очишни доимий тўхтатиш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтириш, кенг қамровли, адолатли ва мустаҳкам икки давлат тинчлигига эришиш учун аниқ йўлни топишга ҳаракат қилиш зарурлиги» таъкидланди.
Мавзуга оид

16:53 / 02.06.2025
«БААдаги фуқароларимизни тезликда текширувдан ўтказиш учун барча имкониятлар сафарбар этилган» — ТИВ

14:57 / 02.06.2025
Яна ўзбекистонликлар ажратилди: БАА аэропортида 100 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари ушлаб турилди

14:00 / 02.06.2025
Қорақалпоғистонда бамбук экинзорлари барпо этилади

10:47 / 31.05.2025