Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Очиқ бюджет» порталида «Маҳалла бюджети» бўлими ишга тушди
У орқали маҳаллалар кесимида Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармасига ўтказилган маблағлар ва уларнинг сарфланишини кузатиш мумкин.

Сайтдан скриншот
«Очиқ бюджет» порталида «Маҳалла бюджети» бўлими ишга туширилди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабарига кўра, бўлим орқали ҳар бир маҳалла кесимида жисмоний шахслар томонидан тўланган мол-мулк ва ер солиғининг 10 фоизи ҳисобидан Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармасига ўтказилган маблағлар ва амалга оширилган харажатларни кузатиб бориш мумкин.
Ҳар бир маҳалла кесимида жамғармага йўналтирилган маблағлар, амалга оширилган харажатлар миқдори ва йўналишлари, жамғармадаги мавжуд қолдиқ маблағлар тўғрисида маълумотлар билан танишиш имконияти яратилган.
Вазирлик жамғармалар ҳар бир маҳалла учун алоҳида тарзда очилгани, уларнинг маблағлари фуқароларнинг таклифлари ва «маҳалла еттилиги»нинг қарори асосида ижтимоий аҳамиятга эга муаммоларни ҳал этиш учун сарфланишини эслатиб ўтди.
Мавзуга оид

20:51 / 08.07.2025
Йил бошидан буён содир этилган жиноятларнинг 42 фоизини кибержиноятлар ташкил қилди

16:01 / 25.06.2025
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига айрим ваколатлар берилади

12:30 / 08.06.2025
Тошкентдаги маҳалла ичида 5 қаватли меҳмонхона қурилиши мумкин. Аҳоли бунга қарши чиқмоқда

08:40 / 30.05.2025