Тошкентда Spark ва Cobalt иштирокида тўқнашув юз берди
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида Spark ва Cobalt иштирокида тўқнашув содир бўлди.

Фото: ЙҲХБ
ЙҲХБ хабарига кўра, ҳолат 23 сентябр куни соат 09:25 ларда Мирзо Улуғбек тумани Буюк ипак йўли—Узумзор кўчалари чорраҳасида содир бўлган.
1994 йилда туғилган М.М. бошқарувидаги Cobalt ва 2001 йилда туғилган К.С. бошқарувида бўлган Spark тўқнашган.
ЙТҲ натижасида Cobalt йўловчисига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади

18:17 / 19.05.2025
Бишкекда ўзбекистонлик талаба автоҳалокатга учради. Комада ётган қизнинг онаси ёрдам кутяпти

18:04 / 16.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди

16:46 / 16.05.2025