Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тиланчилик учун 10 ёшли ўғлидан фойдаланган эркак 10 суткага қамалди
Тошкент шаҳар Сергели туманида тиланчилик учун ўзининг 10 ёшли ўғлидан фойдаланган эркак қамалди.

Фото: Видеодан кадр
ИИББ хабарига кўра, у ўзининг ўн ёшли фарзандини кўчага тиланчилик учун чиқариб, кузатиб турган вақтида ходимлар томонидан ички ишлар бўлимига олиб кетилган.
Ушбу шахсга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди томонидан ўн сутка маъмурий қамоқ жазоси, БҲМнинг бир баробари миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Бундан аввал Учтепа туманидаги масжидлар атрофи ва чорраҳаларда ўтказилган рейд давомида тиланчилик билан шуғулланиб юрган 26 нафар аёл аниқланган эди.
Мавзуга оид

22:35 / 05.07.2025
Тошкентда тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

23:10 / 28.06.2025
Тошкентнинг Сергели туманидаги тўйхонада ёнғин чиқди

11:30 / 25.06.2025
Сергелида иккита автомобил ёниб кетди

18:09 / 08.06.2025