Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шоир Мансур Жумаев 33 ёшда вафот этди
Унинг ўлимига нафас етишмовчилиги сабаб бўлгани айтилмоқда.

Фото: Шахсий архив
Бугун, 5 ноябр куни истеъдодли ва таниқли ёш шоир Мансур Жумаев оламдан ўтди. Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмаси хабар бериб, шоирнинг яқинларига таъзия билдирган.
Марҳумнинг яқинларидан бири ўлимга нафас етишмовчилиги сабаб бўлганини айтган.
Мансур Жумаев 1991 йили Қашқадарё вилояти, Миришкор туманида туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Халқаро журналистика факултетини тамомлаган.
У Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Адабий тарғибот ва тадбирларни уюштириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.
Шоирнинг «Оқ орзуларим», «Ҳайрат қўшиқлари», «Ҳазрати ишқ» номли шеърий тўпламлари нашр этилган. Бир қатор асарлари рус, инглиз, турк, озарбойжон, тожик, қорақалпоқ ва бошқа тилларга таржима қилиниб, нуфузли хорижий нашрларда эълон қилинган. Шу кунларда чоп этилган «Излам» туркумида ҳам «Биз кутган фасл» номли шеърий тўплами чиққанди. Бу унинг охирги китоби бўлиб қолди.
Таҳририят марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради.
Мавзуга оид

14:13 / 19.06.2025
Малайзия Ўзбекистонга 20 минг долларлик илмий адабиётларни тақдим этди

21:59 / 21.03.2025
“Президент сафардалигида отамни йўқотмоқчи бўлишган” — яқинлари Абдулла Орипов ҳақида

20:17 / 10.10.2024
Адабиёт бўйича Нобел мукофоти ёзувчи Хан Ганга берилди

13:04 / 15.09.2024