LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш қилди
У 12 дюймдан 18 дюймгача чўзилади ва 100 ppi пиксел зичлигини ва тўлиқ RGB ранг хусусиятини сақлаб қолади.

Жанубий Кореянинг LG компанияси эгилувчан дисплей технологиясининг янги босқичи билан фахрланиб, 50 фоизга кенгаядиган ва 10 минг мартадан ортиқ чўзилишга бардош берадиган экранни намойиш қилди. Бу ҳақда Gizmochina ёзди.
2022 йилда тақдим этилган аввалги модел 12 дюймдан 14 дюймгача чўзилувчан эди. Янгиси 18 дюймгача чўзилади ва 100 ppi пиксел зичлигини ва тўлиқ RGB ранг хусусиятини сақлаб қолади.
LG ўз ихтиросини «Илғор дисплей технологияси» деб атамоқда. Ҳозирги эгилувчан экранлардан фарқли ўлароқ, янги дисплей шаклини ўзгартириши, букланиши, чўзилиши ва турли шаклни олиши мумкин. Келажакда бундай технология, масалан, ақлли соатларда ёки ҳатто кийимда ҳам қўлланилиши мумкин.
Бундай дисплейлар ўзининг ноёб чўзилувчанлигига қўшимча равишда юпқа, енгил ва 10 минг мартагача чўзилишга бардош бера олади. Ҳозир технологиянинг бозорга чиқарилиш санаси аниқланмаган, бироқ LG уни яқин бир неча йил ичида тижорат мақсадларида фойдаланиш учун тақдим этилишини кутмоқда.
Мавзуга оид

00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди

17:25 / 07.05.2025
T'way Air Сеулдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди

21:14 / 05.05.2025
Жанубий Корея аэропортлар яқинида қушларни назорат қилишни кучайтиради

18:34 / 01.05.2025