Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон уранни бойитишни тўхтатишга тайёрлигини билдирди — ОАВ
Мамлакатда 60 фоизгача бойитилган 182,3 кг уран мавжуд. МАГАТЭга кўра, бу турдаги бойитилган 42 кг уран «назарий жиҳатдан ядровий бомба яратиш учун етарли».

Фото: AP
Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари (МАГАТЭ) бошқарувчилар кенгаши шу ҳафта ғарбнинг Эронга қарши резолюциясини қабул қилмаса, Теҳрон 60 фоизгача бойитилган уран захираларини оширишдан бош тортиши мумкин.
Таъкидланишича, Эрон аллақачон бойитишни тўхтатиш учун тайёргарлик чораларини кўриб қўйган.
Мамлакатда 60 фоизгача бойитилган UF6 урани августдан бери 164,7 килограммдан 182,3 килограммгача ошган. МАГАТЭга кўра, 60 фоизгача бойитилган 42 килограмм уран «назарий жиҳатдан кейинги бойитишлар билан ядровий бомба яратиш учун етарли».
Теҳрон, шунингдек, мамлакатга яна қўшимча тўрт нафар МАГАТЭ инспекторининг киритилишига рухсат бериши мумкин.
Эрон президенти Масъуд Пизишкиён Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Рафаэл Гросси билан учрашганди. Гросси Эронга музокаралар ўтказиш учун келган. У Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи ва Эрон ядровий идораси раҳбари Муҳаммад Ислом билан ҳам учрашувлар ўтказган. 14 ноябр куни МАГАТЭ директори мамлакат ҳудудидаги бир нечта ядровий объектларга ташриф буюриб, Эрон ядровий дастурининг ривожланиши борасидаги тўлиқ картина билан танишганди.
Пизишкиённинг сўзларига кўра, Эроннинг ядворий дастури фақат тинчлик мақсадларига қаратилган ва МАГАТЭнинг барча талабларига мос келади.
Мавзуга оид

08:07
«Нетаняҳу сизни урушга бошламоқда»: Такер Карлсон Эрон президентидан интервю олди

13:05 / 09.07.2025
Франция разведкаси: Эроннинг ядровий дастури «узоқ вақтга» кечиктирилди

05:05 / 09.07.2025
ЦАҲАЛ илк бор Эрон ҳужуми оқибатида ҳарбий объектларга шикаст етганини тан олди — Reuters

21:29 / 08.07.2025