Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
Ноқонуний муомаладан олиб қўйилган йирик миқдордаги, яъни 4 млн 65 минг 562 дона пиротехника буюми дастлаб сувда бўктирилиб, яроқсиз ҳолатга келтирилди ва махсус хандаққа кўмиш йўли билан йўқ қилинди.

Фото: Kun.uz
Тошкентда Божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда илк бор ва катта масштабда пиротехника буюмларини йўқ қилиш тадбири ташкил этилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Яшнобод туманидаги Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 20-ёнғин қутқарув қисмида бўлиб ўтган тадбирда Божхона, Ички ишлар ва Миллий гвардия томонидан ўтказилган турли тезкор тадбирлар давомида ноқонуний муомаладан олиб қўйилган йирик миқдордаги, яъни 4 млн 65 минг 562 дона пиротехника буюми дастлаб сувда бўктирилиб, яроқсиз ҳолатга келтирилди ва махсус хандаққа кўмиш йўли билан йўқ қилинди.
Таъкидланишича, шу вақтга қадар олиб қўйилган пиротехника буюмларининг қаерда сақланиши ва қай тартибда йўқ қилиниши юзасидан кенг жамоатчиликка етарлича ахборотлар тақдим қилинмагани сабабли аксарият ҳолларда пиротехника воситалари кейинчалик яна муомалага чиқарилади деган нотўғри тасаввурларга сабаб бўлар эди.
Мавзуга оид

19:36 / 08.07.2025
Тошкентда Tico йўлни кесиб ўтаётган 3 ёшли болани уриб юборди

23:41 / 07.07.2025
Тошкентда 19 ёшли қиз ҳаракатдаги Nexiaʼдан сакраб тушиб қолди

19:00 / 07.07.2025
Вақтинчалик рўйхатда турган фуқароларнинг фарзандларини мактабга қабул қилишда чекловлар мавжуд эмас – ММТВ

18:43 / 07.07.2025