Ҳиндистонлик миллиардерларнинг умумий бойлиги 905 млрд доллардан ошди
Швейцариянинг UBS Group молиявий холдинги маълумотларига кўра, ўтган 10 йил ичида ҳиндистонлик миллиардерлар сони икки баробардан зиёдга ошган ва 300 кишига яқинлашган.

Фото: AFP
Ҳиндистондаги миллиардерларнинг умумий бойлиги охирги 10 йилда уч баробар ошиб, 905,6 миллиард долларга етди, деб хабар беради Швейцариянинг UBS Group молиявий холдинги.
Қайд этилишича, ўтган давр мобайнида ҳиндистонлик миллиардерлар сони икки баробардан зиёдга ошган ва 300 кишига яқинлашган. Айни вақтда мамлакатда 1 миллиард доллардан ортиқ капиталга эга 108 та оилавий бизнес корхона расман рўйхатдан ўтган — Ҳиндистон ушбу кўрсаткич бўйича дунёда учинчи ўринда туради.
Таъкидланишича, мамлакатнинг иқтисодий ўсишида оилавий корхоналар муҳим рол ўйнаган ва Ҳиндистоннинг иқтисодий трансформациясига сезиларли таъсир кўрсатган.
Яқин ўн йил ичида UBS маълумотларига кўра, Ҳиндистонда миллиардерлар сони Хитойда 2020 йилда юз бергани каби юқоридаги кўрсаткич бўйича ўсишни давом этади.
Ҳинд миллиардерларининг бойлиги ошишига асосан энергетика, фармацевтика ва кўчмас мулк бозори сабаб бўлган.
Аввалроқ Altrata тадқиқот компанияси 2023 йилда дунёда доллардаги миллиардерлар сони 4 фоизга ошгани, уларнинг бойлиги эса 9 фоизга ортиб, 12,1 триллион долларга етгани тўғрисида хабар берганди. Миллиардерлар сони бўйича АҚШ етакчилик қилмоқда, бир йил ичида уларнинг сони сезиларли даражада ошган — 9,9 фоизга (1050 кишига етган). Рейтингда иккинчи ўринни эгаллаган Хитойда эса аксинча, бадавлат инсонлар сони камайган — 14,8 фоизга (304 миллиардер).
Мавзуга оид

21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди

21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади

22:08 / 20.05.2025
Ҳиндистонда май бошидан бери 8 киши йўлбарслар ҳужуми қурбонига айланди

00:15 / 20.05.2025