Қамоққа олинган шахс учун мажбурий тиббий кўрик жорий этилиши мумкин
Шу мазмундаги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан муҳокама қилинди. Бу чора қийноқларнинг олдини олишга қаратилгани таъкидланмоқда.

Фото: Getty Images
23 декабр куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракциясининг навбатдаги йиғилишида «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчиларни қийноққа солиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган қўшимча киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.
Лойиҳага кўра, қамоққа олинганлар тергов ҳибсхонасига жойлаштиришдан олдин унда қийноққа солиш ёки бошқа ҳолатлар оқибатида олинган жароҳатларни, шикастланишларни ва яраларни аниқлаш мақсадида тергов ҳибсхонасининг ўзида мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилиши белгиланмоқда. Бу жараёнда адвокатнинг иштироки таъминланади ва кўрик замонавий аппаратлар ёрдамида олиб борилади.
Йиғилишда қамоққа олинганлар тергов ҳибсхонасига келтирилгандан бошлаб қанча муддатда тиббий кўрикдан ўтказилиши ҳақида якдил фикр билдирилмади. Бу мутахассислардан таклиф олинган ҳолда, кейинги йиғилишда муҳокама қилинадиган бўлди.
Қайд этилишча, расмийлаштирилган тиббий хулосанинг биринчи нусхаси мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилган шахсга кўрсатилиб, йиғмажилдига тикилиши, иккинчи нусхаси шахсни қамоққа келтирган ходимларга берилиши белгиланмоқда.
Агар қамоққа олинган шахснинг танасида жароҳатлар, шикастланишлар ва яралар аниқланган тақдирда, улар белгиланган тартибда қайд этилиб, бу ҳақда қамоққа олинган шахсга маълум қилиниши ва зудлик билан прокурорга хабар берилиши мумкин.
Таъкидланишича, фракция аъзолари томонидан қонун лойиҳаси концептуал жиҳатдан маъқулланган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эроннинг ажалвор ҳужуми ва Теҳронда навбатдаги портлашлар. Урушнинг учинчи кунидаги асосий воқеалар
Жаҳон | 21:42
-
Уруш бошланди, Нетаняҳу эронликларни исёнга чорлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:41
-
Kun.uz’нинг расмий Telegram каналидаги ножоиз рекламалар юзасидан обуначиларга мурожаат
Жамият | 20:03
-
Киевда Boeing офиси зарбага учраган, Татаристонда дрон заводига ҳужум қилинди
Жаҳон | 19:45
Мавзуга оид

17:26 / 14.04.2025
Оқ уй Трампнинг тиббий кўрик натижаларини эълон қилди

14:52 / 24.03.2025
Тошкентда ёш қизалоқни муттасил калтаклаб келган энага озодликдан маҳрум қилинди

17:06 / 20.01.2025
Қозоғистонда мигрантларни қийноққа солган полициячилар судланди

19:50 / 28.12.2024