Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ер участкаларини ижарага бериш тартиби такомиллаштирилди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга ўзгартиришлар киритилди.

Фото: Kun.uz
Ҳужжат қонунлар қабул қилиниши ҳамда президент фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Ўзгартириш ва қўшимчаларда қуйидагилар назарда тутилган:
• қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ер участкаси ижарачиси ердан фойдаланишнинг асосий мақсадли вазифасини ўзгартирмаган ҳолда ер участкасини ижарага олиш шартномаси бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга бериш (қайта топшириш) бўйича битимни расмийлаштириш учун нотариал идорага шахсан мурожаат қилиши шарт;
• қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ер участкаси бошқа шахсга фақат тўлиқ ҳажмда ижарага берилиши мумкин, ер участкасини ижарага олиш шартномаси бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар эса ижаранинг қолган муддатига расмийлаштирилади.
Мавзуга оид

13:27 / 10.07.2025
Тошкент вилоятида 420 минг долларга ер сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

11:37 / 05.07.2025
Сотилмаган муниципал объектлар ижарага берилади

12:52 / 24.06.2025
8 сотих ерни 130 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

17:15 / 10.06.2025