Ўзбекистон | 12:20 / 18.01.2025
3844
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондан қўшни давлатларга янги автобус йўналишлари йўлга қўйилмоқда

Қозоғистоннинг Orda.kz ахборот агентлиги "Ўзбекистон Қозоғистон шаҳарларига янги автобус қатновларини йўлга қўймоқда" сарлавҳали мақола эълон қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

"Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, мамлакат Қозоғистон орқали Россияга борувчи бир нечта йўналишларни йўлга қўймоқда" – деб ёзади агентлик.

Қайд этилишича, Бухоро, Урганч ва Фарғона шаҳарларидан Қозоғистоннинг Туркистон, Оқтов ва Олмаота вилоятларига автобуслар юриши кутилмоқда.

Мақолада, шунингдек, Қозоғистон ҳудуди орқали Россияга йўл оладиган бешта йўналиш йўлга қўйилиши мумкинлиги ҳақида сўз юритилади.

"Хитой, Қирғизистон ва Тожикистоннинг айрим ҳудудларига автобус қатновларини йўлга қўйиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда", - деб ёзади агентлик Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабаридан иқтибос келтириб.

Мавзуга оид