Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чилонзорда ҳаракатсиз турган Nexia ёниб кетди
Бунёдкор шоҳкўчасидаги MDIS институти автотураргоҳида ҳаракатсиз турган Nexia русумли транспорт воситасида ёнғин келиб чиқди.

Фото: Kun.uz
2025 йилнинг 20 январ куни соат 08:10 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳкўчасидаги MDIS институти автотураргоҳида ҳаракатсиз турган Nexia русумли транспорт воситасида ёнғин келиб чиққан.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган.
Ёнғин натижасида тан жароҳат олганлар бўлмаган.
Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишни сўради.
Мавзуга оид

23:41 / 07.07.2025
Тошкентда 19 ёшли қиз ҳаракатдаги Nexiaʼдан сакраб тушиб қолди

07:01 / 07.07.2025
Тошкентда одамлардан интервю олиш баҳонасида пул йиғиб келган шахслар ушланди

10:41 / 03.07.2025
Чилонзорда қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган Lacetti Damas билан тўқнашди

21:28 / 22.05.2025