Ўзбекистон | 19:10 / 22.01.2025
5382
2 дақиқада ўқилади

Сув хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди

Зокир Ишпулатов сув хўжалиги вазирининг ўринбосари – Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Фото: Сув хўжалиги вазирлиги

Ўзбекистон президентининг тегишли қарорига мувофиқ, Зокир Ишпулатов сув хўжалиги вазирининг ўринбосари – Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар у Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция, экспорт, савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти бош мутахассиси лавозимида фаолият юритган.

Зокир Ишпулатов – 1983 йил 24 июнда Сурхондарё вилояти Термиз туманида туғилган. Маълумоти олий, муҳандис-гидротехник. 2005 йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институти бакалавриатини, 2009 йилда мазкур институт магистратурасини тамомлаган. Техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга.

Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан вазир ўринбосари – Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги директори зиммасига вазирлик тизимидаги қуйи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш, тасдиқланган сув олиш лимитлари, графиклари ва тақсимоти асосида сув етказиб берилишини ҳамда сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш каби вазифаларни амалга ошириш юклатилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти