Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малтанинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси тайинланди
Ташқи ишлар вазири Малта элчиси Кармело Ингуанездан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.

Фото: ТИВ
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Малтанинг янги тайинланган элчиси Кармело Ингуанезни қабул қилди.
Қайд этилишича, ТИВ раҳбари Малтанинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси Кармело Ингуанездан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олган.
«Кун тартибимиздан икки томонлама алоқаларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, парламентлар ўртасида дўстлик гуруҳларини ташкил этиш, иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, туризмни қўллаб-қувватлаш, таълим соҳасида алоқаларни жадаллаштириш ва Ўзбекистон—Малта муносабатларини юксалтиришга қаратилган бошқа йўналишлар муҳокамаси жой олди. Шунингдек, биз дипломатик паспорт эгалари учун ўзаро визасиз режим жорий қилиш тўғрисида битим имзоладик», — деб ёзади Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида.
Ўзбекистон ва Малта ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1993 йил 25 февралда ўрнатилган. 2024 йил сентябр ойи охирида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Ню Йорк шаҳрида Малта бош вазири ўринбосари, ташқи ва Европа ишлари ва савдо вазири Иан Борч билан учрашган. Музокаралар якунида вазирликлар ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш тўғрисидаги англашув меморандуми имзоланган эди.
Мавзуга оид

07:56 / 09.07.2025
Bloomberg: Зеленский Трамп билан АҚШдаги элчини алмаштиришни муҳокама қилди

22:49 / 07.07.2025
Индонезиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

19:10 / 21.06.2025
"Президент ташрифи бўлиши аниқ, лекин вақти номаълум" - Британия элчиси билан суҳбат

20:21 / 12.06.2025