Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Украинага Россия қуролларини етказиб беришни бошлаган бўлиши мумкин
OSINTdefender маълумотларига кўра, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг бир нечта самолётлари Германиядан Исроилга, сўнгра Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатувчи асосий марказ ҳисобланган Полшанинг Жешув шаҳрига учган.

Фото: Amir Levy / Getty Images
Очиқ манбалардан олинган маълумотларга кўра, Исроил Украинага Яқин Шарқдаги ҳарбий амалиётлар чоғида Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) томонидан қўлга олинган Россия қуролларини етказиб беришни бошлаган. Бу ҳақда 25 январ, шанба куни Европа ва дунёнинг бошқа минтақаларидаги ҳарбий можароларни таҳлил қилувчи OSINTdefender лойиҳаси хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, шу ҳафтада АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг бир нечта Boeing C-17 ҳарбий транспорт самолётлари Германиядаги Рамштайн авиабазасидан Исроил жанубидаги Хацерим ҳаво базасига учган, шундан сўнг улар Полша жануби-шарқидаги Жешув шаҳрига йўл олган. Шаҳар АҚШ ва НАТО давлатлари томонидан Украинага кўрсатиладиган ҳарбий ёрдам учун асосий логистика маркази ҳисобланади.
Танклар, ракеталар ва ўқ-дорилар мавжуд
Самолётларда айнан нима бўлганлиги номаълум. Ҳозирча бу маълумотнинг расмий тасдиғи йўқ. Аввалроқ Исроил Ливан ва Сурияда қўлга олинган Россияда ишлаб чиқарилган қуролларни Украина Қуролли кучларига топшириш имкониятини кўриб чиқаётгани хабар қилинганди.
Эҳтимолий етказиб берилган нарсалар қаторига танклар, танкка қарши бошқариладиган ракеталар ва ўқ-дорилар киради. «Бу Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари фойдаланишдан чиқаришга тайёрланаётган ва Украинага беришни ҳам кўриб чиқаётган бир нечта Patriot зенит-ракета батареяларига қўшимча», деб таъкидлайди OSINTdefender.
Мавзуга оид

07:27
Еврокомиссия: ҲАМАС Ғазода гуманитар ёрдамни тортиб олаётгани ҳақида ҳеч қандай далил йўқ

05:05
ЦАҲАЛ илк бор Эрон ҳужуми оқибатида ҳарбий объектларга шикаст етганини тан олди — Reuters

14:35 / 08.07.2025
Axios: Исроил Эронга эҳтимолий янги ҳужумга тайёрланмоқда

14:11 / 08.07.2025