Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Air Busan самолётидаги ёнғинга пауэрбанк сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда
Жанубий Кореянинг Air Busan авиакомпанияси самолётидаги ёнғинга йўловчи багажидаги пауэрбанк сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Фото: AP
28 январ куни Жанубий Кореянинг Air Busan авиакомпанияси Airbus А321-200 самолёти парвозга тайёрланаётган вақтда дум қисмида ёнғин содир бўлган эди.
Маълум бўлишича, омадли тасодиф туфайли самолётнинг парвози 20 дақиқага кечиктирилган.
Жанубий Корея Ер, инфратузилма ва транспорт вазирлиги 30 январ куни самолётдан қора қутилар олинганини маълум қилди. Airbus заводи штаб-квартираси жойлашган Франциядан терговчилар гуруҳи ҳам Кореяга етиб келди. Улар халқаро қоидаларга мувофиқ терговга қўшилади.
Ёнғин ҳаво лайнери парвозга тайёрланаётган вақтда содир бўлган. Самолёт бортидаги барча 176 киши - 169 йўловчи ва 7 экипаж аъзоси муваффақиятли эвуакация қилинди, фақат 7 нафари енгил жароҳатлар олди.
Парвоздаги йўловчилар гувоҳлигига кўра, юқори юк жавонидан «қарсиллаган» овоз эшитилган, кейин эса тутун чиққан. Шунингдек, стюардессанинг гувоҳлик беришича, ёнғин 28-қатордаги ўриндиқлар устидаги жавонда бошланган.
Тергов ҳозирча гувоҳларнинг кўрсатмаларини тасдиқлагани йўқ. Бироқ, Air Busan расмийларининг оммавий ахборот воситаларига маълум қилишича, ёнғинга «йўловчининг юқори жавонда жойлашган портатив қувват берувчи мосламаси (пауэрбанк) сабаб бўлган».
Мавзуга оид

18:28 / 10.07.2025
Жанубий Корея собиқ президенти Юн Сок Ёл ҳибсга олинди

09:56 / 10.07.2025
Ўзбекистоннинг Кореядаги туризм бренди элчиси тайинланди

23:21 / 07.07.2025
Трамп 1 августдан Жанубий Корея ва Япония товарларига 25 фоизли божлар жорий этилишини эълон қилди

17:11 / 06.07.2025