Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина марказий осиёлик ҳарбий асирлар сонини маълум қилди
Украина Адлия вазирлиги берган маълумотга кўра, кўпинча шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар йўқлиги боис, ҳарбий асирларнинг фуқаролиги тўғрисидаги маълумотлар уларнинг сўзлари асосида аниқланади.

Фото: Getty images
Россиянинг кенг миқёсли босқини бошидан бери Украина ҳарбийлари Марказий Осиё давлатларининг 30 нафарга яқин фуқаросини асирга олди. Бу ҳақда Украина адлия вазири Олга Стефанишина маълум қилди.
«Ҳарбий асирларнинг фуқаролиги тўғрисидаги маълумотлар кўпинча уларнинг сўзлари асосида аниқланади, чунки буни тасдиқловчи ҳужжатлар кўп ҳолларда йўқ», деди Стефанишина.
«Қамоқхоналар ва лагерларда жойлашган ҳарбий асирлар фуқаролигидан қатъи назар, халқаро ва миллий ҳуқуқий ҳужжатларда мустаҳкамланган бир хил ҳуқуқий мақомга эга. Ҳарбий асирнинг фуқаролиги, жумладан, қўш фуқаролиги унинг ҳуқуқий ҳолатига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди», деб қўшимча маълумот берди вазирлик.
Хабарда асирларнинг айнан қайси давлат фуқаролари эканига аниқлик киритилмаган.
Мавзуга оид

16:42 / 13.07.2025
«Тарихчи ва контрразведкачи». Киевда ўлдирилган УХХ полковниги Иван Воронич ҳақида нималар маълум?

12:59 / 13.07.2025
Трамп ўзининг Украинага илк ҳарбий ёрдамини тайёрламоқда

23:38 / 12.07.2025
Путин Зеленский билан фақат Украина таслим бўлган тақдирдагина учрашишга рози бўлади – Кислица

15:10 / 12.07.2025