Беларуснинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов янги тайинланган элчидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди.

Фото: Telegram / Бахтиёр Саидов
Александр Огородников Беларуснинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тайинланди.
«Бугун Ташқи ишлар вазирлигида элчининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик ҳамда ҳамкорлигимизнинг устувор йўналишларини ва яқин истиқболдаги режаларимизни муҳокама қилдик», — деб ёзади ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram каналига.
Шунингдек, у элчига Ўзбекистондаги янги дипломатик миссияси давомида муваффақиятлар тилаган.
Эслатиб ўтамиз, январ охирларида 2018 йилдан бери Беларуснинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида ишлаб келган Леонид Маринич ўз миссиясини якунлаган эди.
Аввалроқ Ўзбекистон ташқи ишлар вазири мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётган Туркия элчиси Олган Бекарни қабул қилгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид

12:14
Ғойиб бўлган Беларус мухолифат спикери махсус хизматлар билан алоқада гумонланяпти

19:20 / 19.05.2025
Литва Беларус устидан БМТ Халқаро судига даъво киритди

16:03 / 17.05.2025
Ўзбекистон элчиси Норвегия қиролига ишонч ёрлиғини топширди

20:28 / 07.05.2025