Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Қува туманидаги мактаблардан бирининг директори ишдан олинди. У ўқитувчиларнинг маошидан «Ташаббусли бюджет»да овоз йиғиш учун 700 минг сўмдан ушлаб қолмоқчи бўлган.

Фото: Kun.uz
Қува туманидаги мактаблардан бирида директор ўқитувчиларнинг ойлик маошидан «Ташаббусли бюджет»да овоз йиғиш учун 700 минг сўмдан ушлаб қолмоқчи бўлган. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова маълум қилди.
«Тизимда баъзан жамоага нотўғри талаблар қўяётган, турли мақсадлар учун маблағ йиғиш топшириқларини бераётган, бир сўз билан айтганда ҳамон эскича фикрлаётган масъуллар ҳам учраб турибди.
Яқинда Қува туманидаги мактабларнинг бирида ўқитувчиларнинг ойлик маошидан «Ташаббусли бюджет»да овоз йиғиш учун 700 минг сўмдан ушлаб қолишни талаб қилган директор билан меҳнат шартномасини бекор қилдик.
Бу лойиҳа қисқа муддатда очиқлик, фуқароларнинг бюджет жараёнида иштирокини оширишга хизмат қилиши билан эътиборга тушди. Бу ижобий ислоҳотларга ўқитувчи, таълим ходимларини мажбурий овоз беришга жалб этиш, улар маошидан пул йиғишлар билан соя солмайлик.
Яна бир бор эслатмоқчиман, педагогларни уларнинг вазифасига кирмайдиган ишларга жалб қилиш, турли мақсадлар учун маблағ йиғиш каби ҳолатлар билан ҳеч қачон муроса қилмаймиз», дея ёзди вазир.
Мавзуга оид

20:08 / 23.05.2025
Қашқадарёда ўнлаб педагогларга устама тўлаш техник масалалар сабаб тўхтатиб қўйилди

09:22 / 23.05.2025
Британиялик 500 дан ортиқ ўқитувчи Ўзбекистондаги мактабларга жалб қилинади

14:22 / 22.05.2025
Айрим битирувчиларнинг хорижда таълим олиши учун квоталар ажратилади

15:28 / 19.05.2025