SF Airlines авиакомпанияси Тошкентга парвозларни йўлга қўйди
Юк ташувлари Boeing 757 самолётларида ҳафтасига икки марта амалга оширилади, кейинчалик рейслар сони кўпайиши кутилмоқда.

Фото: Uzbekistan Airports
2 апрель куни Хитойнинг SF Airlines авиакомпанияси Ланчжоу - Тошкент - Ланчжоу йўналиши бўйича илк юк рейсини амалга оширди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.
Авиакомпаниянинг Boeing 757 самолёти маҳаллий вақт билан соат 10:40 да Тошкент халқаро аэропортига қўнди. Анъанага кўра, самолёт сув аркаси билан кутиб олинди.
Юк ташувлари Boeing 757 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган. Дастлабки босқичда рейслар ҳафтасига икки марта амалга оширилади, кейинчалик рейслар сони кўпайиши кутилмоқда.
SF Airlines штаб-квартираси Шенчженда (Гуандун, Хитой) жойлашган Хитойнинг етакчи юк авиакомпаниясидир. 2005 йилда ташкил этилган авиакомпания Хитойнинг энг йирик логистика гуруҳларидан бири SF Holding Company Limited таркибига киради.
Мавзуга оид

15:01
Тошкент ва Сингапур ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин

22:56 / 23.05.2025
Хитойлик тайконавтлар очиқ космосда 8 соатлик миссияни амалга оширди

19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди

16:44 / 22.05.2025