“Ёш китобхон” танловининг 2024-2025 йилги мавсуми ғолиблари аниқланди
Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатда китобхонликни ривожлантириш мақсадида ҳар йили ўтказиш анъанага айланган мазкур танловнинг бу йилги мавсумида барча ёш тоифасида қизлар биринчиликни қўлга киритди. Улар BYD Chazor электромобиллари билан тақдирланди.

Фото: Ёшлар ишлари агентлиги
Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўтказиб келинадиган “Ёш китобхон” танловининг 2024-2025 йилги мавсуми ғолиблари аниқланди.
Алишер Саъдуллаевнинг маълум қилишича, бу сафарги мавсумда барча ёш тоифасида биринчиликни қизлар қўлга киритган.
“Бу қизларга берилаётган эътибор, уларнинг билимга чанқоқлиги ва китобга бўлган қизиқиши қанчалик ортганлигининг белгиси” деб ёзди у.
Шунингдек, ғолиблар ҳақида ҳам маълумот берилди:
• Дилбархон Ҳайдарова — Тошкент шаҳар Бўз маҳалласидан 10-14 ёш тоифаси ғолиби. Отаси Бўронов Фирузбек, ҳисобчи.
• Ўғилжайрон Халдурдиева — Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл тумани Калтаминор маҳалласидан 15-19 ёш тоифаси ғолиби. Отаси Сўюнов Абажан, деҳқончилик билан шуғулланади.
• Мафтуна Очилова — Хоразм вилояти, Нурли ҳаёт маҳалласидан 20-30 ёш тоифаси ғолиби. Онаси Очилова Дилдора, нафақада.
Ғолибларнинг ҳар бирига Президент совғаси — BYD Chazor электромобиллари тантанали равишда топширилди.
Бундан ташқари, танловда иккинчи ўринга — 75 млн сўмдан, учинчи ўринга — 50 млн сўмдан, финал босқичи иштирокчиларининг барчасига эса 10 млн сўмдан пул мукофотлари берилди.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Санкт-Петербургдаги рейдда 200 нафардан ортиқ мигрант қўлга олинди
Жаҳон | 18:19
-
Саҳрои Кабирдан кўтарилган улкан чанг булути АҚШга яқинлашмоқда
Жаҳон | 18:15
-
Москва марказида чеченлар одам ўғирлашди
Жаҳон | 18:07
Мавзуга оид

17:35 / 27.04.2024
«Cobalt’ни турмуш ўртоғимга совға қилдим» – китобхонлик танловида ютган ёш она ҳикояси

13:24 / 05.03.2024
8-синф ўқувчиси китоб ўқиб дадасига Cobalt совға қилди – у буни қандай уддалади?

18:26 / 09.04.2021
«Ёш китобхон» танлови республика босқичи ғолибларига мукофотлар топширилди

18:52 / 11.04.2019