Полша бизнес-миссияси UzFood 2025 халқаро кўргазмасида иштирок этди
Музокаралар давомида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, фармацевтика ва туризм соҳаларида янги лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.

7-11 апрель кунлари Полшанинг Дрохичин шаҳри мэри Войцех Боржим бошчилигида Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш миллий маркази вакиллари ва бир қатор йирик компаниялар вакилларидан иборат бизнес-миссия Ўзбекистонга келди. Тадбир Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонаси томонидан ташкил этилди.
7 апрель куни делегация Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва вазир ўринбосари Алишер Шукуров, Инвестицияларни жалб қилиш агентлиги директори ўринбосари Роксана Несор ва Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Дилшод Расулов билан учрашди.
Музокаралар давомида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, фармацевтика ва туризм соҳаларида янги лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.
8 апрел куни делегация Халқ табобати уюшмасида учрашув ўтказиб, UzFood 2025 халқаро кўргазмасида иштирок этди.
Делегация 9-10 апрел кунлари Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимлигида ушбу ҳудудларнинг инвестиция салоҳияти билан танишди.
Мавзуга оид

21:05 / 19.05.2025
Ерости сувларидан фойдаланувчилар ҳисоблагич ўрнатмаса, 5 баробар солиқ тўлайди. Бу қандай ишлайди?

12:05 / 16.05.2025
Деҳқонларга иссиқ ҳавода экинларни парваришлаш бўйича тавсиялар берилди

18:42 / 13.05.2025
Бу ҳафта бизни май учун рекорд иссиқ кутмоқда — Эркин Абдулаҳатов

19:53 / 10.05.2025