Демократ конгрессменлар Илон Маскни ишдан олишни талаб қилди
Демократлар махсус давлат ходими (Маск эгаллаган лавозим) йилига 130 кундан ортиқ бўлмаган муддатда ишлаши мумкинлиги ҳақидаги қонуний талабни келтирмоқда.

Фото: Getty images
АҚШ Вакиллар палатасидаги демократлар гуруҳи бизнесмен Илон Маскни президент Доналд Трамп маъмуриятидан 30 майгача кетишига эришиш учун келишилган кампанияни бошлади. Бу ҳақда Axios хабар берди.
Демократлар махсус давлат ходими (Маск эгаллаган лавозим) йилига 130 кундан ортиқ бўлмаган муддатда ишлаши мумкинлиги ҳақидаги қонуний талабни келтирди.
«Маъмуриятдан зудлик билан оммавий баёнотни талаб қиламиз, унда Маск 30 майгача истеъфога чиқиши ва қонун талаб қилганидек, барча ваколатлардан маҳрум бўлиши аниқ айтилиши керак», дейилади Вакиллар палатасининг 77 нафар демократлари томонидан Трампга юборилган хатда.
Мурожаат муаллифларининг қўшимча қилишича, улар Маскнинг «ўз компаниялари, жумладан Tesla ва SpaceX билан алоқани узмагунча» бир йил давомида махсус давлат ходими сифатида қайтишига йўл қўймайди.
«Биз Республикачилар партиясига оммавий босим бундан буён 30 майгача кучайишини аниқ айтдик», деди техаслик демократ Грегори Казар. Унинг сўзларига кўра, демократларда Маскни лавозимидан четлатиш учун «барча ҳуқуқий ва сиёсий воситалар» ҳамда «жамоатчилик босимининг барча кучи» мавжуд.
Бизнесмен, Tesla ва SpaceX компаниялари раҳбари Илон Маск президент Доналд Трампнинг энг яқин маслаҳатчиларидан бири ҳисобланади. Январь ойидан бошлаб у ҳукумат самарадорлигини ошириш, шу жумладан «самарасиз» мансабдор шахсларни ишдан бўшатиш мақсадида ташкил қилинган Ҳукумат самарадорлиги департаментини (DOGE) бошқарган.
Politico манбалари апрель ойи бошида Трамп ўзининг одамларига Маск яқин ҳафталарда давлат хизматидан кетишини айтганини хабар қилган эди. Оқ уй матбуот котиби Кэролин Левитт Politico хабарини «ахлат» деб атади, бироқ рад қилмади. Маск нашрнинг мақоласини «сохта» деб атади. Трамп омма олдида Маскни «иложи борича» сақлаб қолишини айтди.
Мавзуга оид

21:45 / 23.05.2025
Трамп Европа Иттифоқига 50 фоизлик божлар жорий этиш режасини эълон қилди

20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди

11:13 / 23.05.2025
Россиядаги кутубхоналар Трампнинг китобларини сотиб олишни бошлади

08:23 / 23.05.2025