АҚШ смартфонлар ва компьютерларни ўзаро божлардан озод қилди
Бу қарор истеъмолчиларни «нархларнинг даҳшатли ўсишидан» ҳимоя қилиши ва Apple, Samsung ва Taiwan Semiconductor Manufacturing каби компанияларга ёрдам бериши мумкин.

Фото: Michael M. Santiago/Getty Images
12 апрель куни АҚШ божхона ва чегара қўриқлаш хизмати ҳукумат томонидан жорий қилинган бож тарифлари таъсир этмайдиган товарлар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Жумладан, смартфонлар, ноутбуклар, қаттиқ дисклар, компьютер процессорлари, хотира чиплари ва яримўтказгичларни ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган машиналар учун истиснолар қилинган.
Рўйхатга киритилган товарларга Хитой учун 145 фоизлик тариф ва дунёнинг деярли барча мамлакатлари учун асосий 10 фоизлик бож қўлланилмайди.
Оқ уй изоҳ ҳақидаги Bloomberg сўровига жавоб бермади.
Таъкидланишича, Қўшма Штатларда ишлаб чиқарилмайдиган, аммо оммавий бўлган электроника товарлари учун истисно қилинган. Ҳукумат қарори истеъмолчиларни «нархларнинг даҳшатли ўсишидан» ҳимоя қилиши ва Apple, Samsung ва Taiwan Semiconductor Manufacturing каби компанияларга ёрдам бериши мумкин.
Аввалроқ, Доналд Трамп АҚШ чет эл чипларига тарифлар жорий қилмоқчи эканлигини айтди, бироқ бу ҳали амалга ошмади. Трампнинг тармоқ тарифлари ҳозир 25 фоиз қилиб белгиланган, бироқ яримўтказгичлар ва тегишли маҳсулотлар учун ставка қандай бўлиши номаълум.
Мавзуга оид

21:45 / 23.05.2025
Трамп Европа Иттифоқига 50 фоизлик божлар жорий этиш режасини эълон қилди

20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди

11:13 / 23.05.2025
Россиядаги кутубхоналар Трампнинг китобларини сотиб олишни бошлади

08:23 / 23.05.2025