Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Савдо вазирлиги: Электроника тарифларидаги истиснолар - вақтинча
АҚШда смартфонлар ва бошқа электроника учун алоҳида тарифлар амал қилади, деди АҚШ савдо вазири Говард Лютник.

Фото: Jose Luis Magana/AP Photo/picture alliance
Трамп маъмуриятининг электроника, хусусан, смартфонлар, айфонлар ва бошқа компютер қурилмаларини юқори тарифлардан озод қилиш ҳақидаги қарори фақат вақтинчалик чорадир. Ушбу товарлар учун алоҳида тарифлар қўлланади. Бу ҳақда АҚШ савдо вазири Говард Лютник 13 апрел, якшанба куни ABC News телеканалида баёнот берди.
«(Электроника) ўзаро тарифлардан озод қилинган, бироқ у яримўтказгичлар бўйича тарифларга киритилган, улар эҳтимол бир-икки ойдан кейин жорий қилинади», — дея унинг сўзларини келтиради CNN ўз сайтида.
Келгуси ойларда миллий хавфсизлик учун муҳим аҳамиятга эга бўлган баъзи маҳсулотларга тарифлар киритилади, деди Лютник ва ушбу чоралар бўйича «музокаралар олиб борилмаслиги»ни қайд этди.
Мавзуга оид

18:13 / 12.07.2025
Трамп 1 августдан Европа Иттифоқи товарларига 30 фоизлик бож жорий қилди

09:34 / 12.07.2025
Зеленский: АҚШдан Украинага қурол етказиб бериш қайта тикланди

08:17 / 12.07.2025
Трамп мис импортига 50 фоизлик божлар қачон жорий этилишини айтди

02:32 / 12.07.2025