Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский Уиткоффнинг Украинанинг беш минтақаси ҳақидаги сўзларига жавоб берди
«Бизнинг давлатимиз ҳудуди ҳақида фақат Украина халқи гапира олади», — деди Володимир Зеленский АҚШ махсус вакилининг Украинанинг беш минтақаси масаласи Россия Федерацияси билан музокараларда асосий ўрин тутади, деган сўзларига изоҳ бераркан.

Фото: REUTERS
15 апрел, сешанба куни Украина президенти Володимир Зеленский АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткоффнинг Украинанинг Россия Федерацияси томонидан босиб олинган бешта ҳудуди ҳақидаги сўзларига изоҳ берди, унга кўра, ушбу минтақалар Россия билан тинчлик музокараларида асосий омилга айланган.
«Барча ҳудудлар унитар Украина давлатига қарашли. Шунинг учун... давлатимиз ҳудуди ҳақида фақат Украина халқи гапириши мумкин», деди Зеленский Одессада НАТО бош котиби Марк Рютте билан матбуот анжумани чоғида.
Украина раҳбари, шунингдек, Киев учун қизил чизиқлар «вақтинча босиб олинган ҳар қандай ҳудудларни Украина эмас, балки Россия ҳудуди деб тан олиш» эканлигини таъкидлади. Зеленский, шунингдек, «тегишли вакиллар» бу масалани «ўз ваколатларидан ташқари тарзда» муҳокама қилаётганини қўшимча қилди.
Аввалроқ АҚШ махсус вакили Стив Уиткофф Fox News телеканалига Россия президенти Владимир Путин Украинада тинчлик ўрнатишга интилаётганини, аммо «бу можародаги энг катта муаммо» Кремл талаб қилаётган бешта Украина ҳудудини Россияники деб тан олиш эканини айтган эди. Гап Қрим, Донецк, Луханск, Запорижжя ва Херсон вилоятлари ҳақида бормоқда.
11 апрел куни АҚШнинг Украина бўйича махсус вакили Кит Келлог Киев ҳеч қачон Херсон, Запорижжя, Луханск ва Донецкни тўлиқ мулк сифатида Россияга бир томонлама равишда беришга рози бўлмаслигини айтди.
Мавзуга оид

21:58 / 21.07.2025
АҚШ 2008 йилдан бери биринчи марта Британияда ядровий бомба жойлаштирди

14:23 / 21.07.2025
АҚШ Миллий разведкаси директори Обамани Трампга қарши фитнада айблади

21:18 / 19.07.2025
Трамп BRICS ташкилотига тезда барҳам бериш билан таҳдид қилди

17:51 / 19.07.2025